Эронда ярим миллион чет эл фуқаролари бепул таълим олишади
(last modified Wed, 19 Aug 2020 06:24:09 GMT )
август 19, 2020 11:24 Asia/Tashkent
  • Эронда ярим миллион чет эл фуқаролари бепул таълим олишади

Эроннинг таълим вазири Эрон ислом республикаси молиявий ёрдам олмасдан ярим миллиондан ортиқ чет эл фуқароларига бепул таълим олиш шароитини яратган деб эълон қилди.

Бугун Эроннинг таълим вазири Муҳсин Ҳожи Мирзоий  чет эл  ўқувчиларини таълим шароити хусусида ИРНАга берган интервьюсида, чет эллик ўқувчилар эронлик талабалар билан бирга ўқишади  ва эронлик талабалар билан бир хил хизматлардан баҳраманд бўлишади дея  айтди.

Ҳожи Мирзоий шунингдек, коронавирус тарқалиши даврида Эронда чет эллик ўқувчиларнинг ўқишига тўхталиб, коронавирус вазиятида ўқиш чет эллик талабалар учун ҳам фарқ қилмайди, чунки  Эрон чет эл ва эронлик ўқувчиларга нисбатан бир хил ҳатти-ҳаракат ва сиёсатга эгадир деб қўшимча қилди.

Эроннинг  таълим вазири БМТнинг қочқинлик бўйича олий комиссариатига ва бошқа халқаро ташкилотларга чет эллик талабалар олдидаги ўз вазифаларини лозим даражада бажаришга тавсия берди.  

Эрон Ички  ишлар вазирлигининг Хорижий фуқаролар ва муҳожирлар бошқармаслигининг статистика маълумотларга кўра, 1,5 миллионга яқин қочқинлар қонуний равишда рўйхатга олинган  ва 2 миллионга яқин қочқинлари ҳам  Эронда ноқонуний ва шахсиятини тасдиқловчи ҳужжатларсиз яшамоқда деб аниқлик киритди.

Қочқинлардан аксариятини афғонистонликлар ташкил этади.

Исломий Инқилоб раҳбарнинг бир неча бор таъкидлаган сўзлари чорчубасида,  афғон муҳожирларининг қонуний ва ноқонуний  таълим олиши бепул ва улар камситмайдиган тиббий ёрдамдан фойдаланадилар.

БМТ ва афғон расмийлари Эронни афғон қочқинларни қабул  қилиш сиёсталарини бир неча бор олқишлашган.

 

 

Ёрлиқ