Америка Сурия армиясининг позициясини бомбардимон қилиб террорчилар оқими тарафида эканлигини намойиш этди
(last modified Mon, 26 Sep 2016 12:09:23 GMT )
сентябр 26, 2016 17:09 Asia/Tashkent
  • Америка Сурия армиясининг позициясини бомбардимон қилиб террорчилар оқими тарафида эканлигини намойиш этди

Эрон парламенти раисига кўра, Америка Сурия армиясининг позициясини бомбардимон қилиб террорчилар оқими тарафида эканлигини намойиш этди

Эрон парламенти раисига кўра, Америка Сурия армиясининг позициясини бомбардимон қилиб террорчилар оқими тарафида эканлигини намойиш этди. Эрон парламенти раиси Али Лорижоний Сурия парламенти раиси Ҳадия Хулқ Аббос хоним билан учрашганидан кейин, Теҳронда мухбирлар билан бўлиб ўтган ахборот анжуманида терроризмга қарши курашда айрим мамлакатларнинг икки ёқлама ёндашишларини кескин танқид қилди. Эрон парламенти раисининг айтишича, АҚШнинг Сурия армиясига қарата ҳужуми Вашингтоннинг фирибгар эканлигини кўрсатди. Америка Сурия армиясини бомбардимон қилиб террористлар томонидан эканлигини намоён этди. Лорижонийнинг қўшимча қилишича, Эрон Сурия масаласи бўйича бошидан буён ушбу бўҳронни ҳал этишнинг йўли бу ҳарбий жиҳатдан эмас балки сиёсий йўл билан ҳал этилишини таъкидлаб келган. Бази бир давлатлар минтақа ва халқаро майдонда Суриядаги бўҳронни янада авж олдиришди. Эрон парламенти раисига кўра, Сурияда 5 йилдан бери давом этиб келаётган урушлардан террорчиларнинг хомийлари тўғри хулоса чиқаришлари керак. Негаки, террористлар фақат Сурияга тегишли эмас балки, ушбу бўҳрон Америка ва Европада ҳам жиддий муаммоларни келтириб чиқариши муақаррардир.