Зариф: Агентлик ўз фаолиятларида бетарафлик тамойилларига риоя қилиши шарт
(last modified Wed, 26 Aug 2020 05:46:08 GMT )
август 26, 2020 10:46 Asia/Tashkent
  • Зариф: Агентлик ўз фаолиятларида бетарафлик тамойилларига риоя қилиши шарт

Эрон ТИВ раҳбари МАГАТЕ -Халқаро Атом энергияси агентлиги ўзаро муносабатларида холислик ва профессионаллик тамойилларига амал қилиши лозим деб айтди.

Эрон ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, кеча Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод  Зариф Теҳронда Халқаро Атом энергияси агенлиги Бош директори Рафаэль Гроси билан учрашувида, Эрон оддий взиятда ва Халқаро қоидалар доирасида,  Агентлик билан ҳамкорликларини давом эттиришга интилмоқда деб қўшимча қилди.  

Эрон ТИВ раҳбари, Эрон ва МАГАТЕ ўртасидаги ҳамкорлик ҳар доим Халқаро мажбуриятларга ҳамда техник ва профессионал алоқаларига асосланган деб аниқлик киритди.

Муҳаммаджавод Завриф ўз сўзларида мавжуд ихтилофларни  ўзаро ишонч асосида ҳал  қилиши билан Эрон ва МАГАТЕ ўртасидаги ҳамкорликни кафолатлар доирасида ва яхши ният билан давом этишига умид қилди.

Халқаро Атом энергияси агентлиги Бош директори Рафаэл Гроси ҳам бу учрашувда  МАГАТЕ ўз вазифаларини бетарафлик ва пофессионаллик принсиплари асосида шунингдек техник нуқтаи назардан амалга оширади деб таъкидлади.

Грсои илгари Эрон ва МАГАТЕ ҳамкорликлари икки томон фойдасида бўлган ва айрим муаммоларга ечим топиш орқали  бундай ҳамкорликларни янада мустаҳкамлашнинг имкони бор деб изоҳлади.