август 27, 2020 15:05 Asia/Tashkent
  • Эроннинг йўл ва шаҳарсозлик вазири Туркманистон ТИВ раҳбари билан видеоконференция ўтказди

Туркманистон ташқи ишлар вазири билан ўтказган видеоконференция жараёнида Эроннинг йўл ва шаҳарсозлик вазири икки мамлакат ўртасида транзит ва савдо алоқаларини кенгайтириш учун ҳар қандай чекловларни олиб ташлаш зарурлигини таъкидлади.

Бугун Эроннинг йўл ва шаҳарсозлик ввзири Муҳаммад Исломий  Туркманистон ТИВ раҳбари Рашид Мардов билан видеоконференция орқали суҳбатида, Эрон чегараларини қўшнилар учун ишночли ва улар билан савдо алоқаларни осонлаштирадиган  чегара эканлигига тўхталиб,  дўст давлатлар, шу жумладан Туркманистон билан трансчегаравий алмашинувлар ҳажмини аввалгиларига етиб бориши ва ҳатто ундан ҳам ошиб кетишига умид билдирди.

Муҳаммад Исломий ўз сўзларида,Эронда транспорт соҳасида коронавируснинг таъсирини пасайишига олиб келган мувофиқлаштирилган ва соғлиқни сақлаш чораларига тўхталиб, ҳозирги вақтда Эроннинг қўшнилари билан 30 та умумий чегарага алмашинув пунктлари мавжуд ва чегара пункталарида тиббий кўрик қатъиян амалга оширилади деб баён этди. 

Эроннинг йўл ва шаҳарсозлик вазири Сарахс ва Инчебрун чегаралари орқали хавфсиз ўтишни қайта тиклаш ва тартибга келтиришни жадалашириш ҳамда чегара пунктларида темир йўл  тўхтатишининг олдини олиш лозимлигини таъкидлаб, Ашхобод томонини мавжуд муаммоларни ҳал қилишга даъват этди.

Туркманистон ТИВ раҳбари Рашид Мардов ҳам бу видеоконференцияда, икки мамлакат ўртасидагии теимр йўл алоқаларини талаб даражасида эканлигига ишора қилиб, коронавирус пандемияси транспорт соҳасида айрим муаммоларни келтириб чиқарди. Биз йил бошидан бери чегараларимизни ёпишга мажбур бўлдик ва бу Туркманистонда зарурий бир масала эди деб аниқлик киритди.

Томонлар шунингдек, икки мамлакат ўртасилдаги транзит чекловларини олиб ташлаш, минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ва стратегик, иқтисодий ва савдо, айниқса коронавирус шароитида ўзаро муносабатлар бўйича тезкор чоралар кўриш зарурлигини таъкидладилар.

 

 

Ёрлиқ