Инқилоб Раҳбари: БАА ислом дунёси ва Фаластинга хиёнат қилди
(last modified Tue, 01 Sep 2020 10:41:35 GMT )
сентябр 01, 2020 15:41 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари: БАА ислом дунёси ва Фаластинга хиёнат қилди

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари БАА ҳукуматининг сионист режим билан муносабатларни нормаллаштиришга қаратилган ҳаракатини ислом олами, араб дунёси ва минтақа давлатларига айниқса ўта муҳим Фаластин мавзусига хиёнат қилишдан ўзга нарса эмаслигини эслатдилар.

Бугун Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий таълим -тарбиянинг 34 йиғилишида Эрон таълим  вазири, унинг ўринбосарлари, директорлар, ва бошқа масъуллар билан видео конференция шаклида ўтказилган суҳбатларида  БАА ва сионистик режим ўртасидаги алоқаларни нормаллаштирилишига тўхталиб, бу ҳолат узоқ давом этмайди, аммо  Фаластинни ишғол этилгани ва фаластинилкларни сарсон саргардон бўлганини эсдан чиқариб  минтақада сионистларга йўл очиб берганлар учун буюк бир шармандалик ва обрўсизлик бўлади деб изоҳладилар.

Инқилоб Раҳбари шунингдек БАА ҳокимларини минтақа ва ислом дунёсига қарши бўлган  АҚШ ҳукумати ва  ёвуз сионистик режим  билан ҳамкорлик қилишни бошлаганидан афсусланиш билдириб, БАА халқини зудлик билан ўйғониши ва ўз позициясини ўзгартириши ва тутган  йўлидан воз кечишига умид қиламиз дея айтдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  ўз сўзларининг бошқа қисмида  Ғарбни ғарблик турмуш тарзини жорий этиш билан  мамлакталарнинг таълим системасига таъсир кўрсатишга уринаётганига ишора қилиб, 2030 ҳужжат ва ёки  минтақадаги айрим мамлакатлар таълим системасига таъсир кўрсатиш мақсадини  уларнинг намуналаридан бири сифатида эслатиб,  бугунги кунда Ғарбнинг ижтимоий фалсафаси,  Ғарбнинг ўзида мағлуб бўлган ва унинг бузуқ кўринишлари Голливуддан Пентагонгача яққол кўриниб турибти дея аниқлик киритдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  душман таъсири қаршисида тура олишни таъкидлаб, душманлар куч билан қила олмайдиган ишларни  таъсир кўрсатиш ҳамда 2030 каби ҳужжатдан фойдаланиш билан ўзининг фикр -ақидаларига пайравлик қилидаган инсонларни вужудга келтириб  миллатларни талон-тарож қилишига  йўл очиш ниятидалар деб эълон этдилар.

Инқилоб Раҳбари Оятуллоҳил узмоъ Хоманаий шу йилги Муҳаррам ойи авалларида Эрон халқини азодорлик маросимларини тарихий бир воқеа сифатида баён этиб, коронавирус туфайи  жорий қилинган барча чекловларга қарамай, одамлар, маърузачилар, марсияхонлар ҳам Имом Ҳусейн /а/ қўзғолонини сақлаб буюк ва маънавий маросимларни ташкил этишди, ҳамда Аҳл байт /а/ издошлари сифатида барча дастуруламлаларига ҳам риоя қилишди. Уларниг барчаларига миннатдорчилик билдираман деб таъкидладилар.

 

Ёрлиқ