Швецария ТИВ раҳбари Эронга келди /Исфаҳон тарихий ёдгорликларини зиёрат қилди/
Бугун Швецария ТИВ раҳбари Эронга келди ва дастлаб Исфаҳонга /Марказий Эрон/ бир кунлик ташриф билан бўлди.
Швецария ташқи ишлар вазири Ignazio Cassis Исфаҳонга келгач, ушбу шаҳарнинг тарихий ёдгорликлари ва маданий мероси билан яқиндан танишди.
Швецария ТИВ раҳбари ва уни ҳамроҳлик қилган делегация Исфаҳон шаҳридаги Санъати университети устозлари билан учрашиб, илмий, маданий ва технололгик ўзаро алоқаларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашди.
Шунингдек, Ignazio Cassis бугун Исфаҳондаги Ванак черковига ташриф буюриб, Исфаҳон арманларининг диний пешвоси Сапиян Кашчиян билан учрашди.
Исфаҳон вилояти ҳокими билан учрашиш Швецария ТИВ раҳбари сафарининг кейинги дастуридир.
Швецария ташқи ишар вазири Исфаҳондан кейин Теҳронга боради ва унинг расмий дастурлари якшанба куни бошланади. Унда у икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг 100 чи йиллигига бағишланган йиғилишда қатнашади.
Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода Швецария ТИВ раҳбарининг Эронга қилган сафарига ишора қилиб, Швецария ташқи ишлар вазири якшанба ва душанба кунлари Эрон президенти, ташқи ишлар вазири ва бошқа юқори мартабали расмийлари билан мулоқотда бўлади.
Хатибзода шунингдек Швецария ТИВ раҳбарининг Эронга қилган сафарини Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги масалаларга умуман алоқаси йўқлигини эълон этди.