Эрон ва Ҳиндистон ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
сентябр 08, 2020 14:33 Asia/Tashkent
Теҳронда Эрон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари учрашиб мулоқот қилишди.
Бугун Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Subrahmanyam Jaishankar Теҳронда учрашганида қизиқадиган мавзулари юзасидан фикр алмашдилар.
Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Москвага сафаридан олдин Эронга ташриф буюрган.
Jayshankar Эрон ТИВ раҳбари Зариф билан маслаҳатлашувдан кейин ШҲТга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари йиғилишида қатнашиш учун Москвага боради.
Ҳиндистон ТИВ раҳбарининг Эронга ташрифи бу мамлакат мудофаа вазири Rajnat Singx нинг кеча Теҳронда Эрон мудофаа вазири Амир Ҳотамий билан учрашувидан сўнг амалга оширилган.
Ёрлиқ