Қолибоф: зўравон қудратлар ислом пайғамбари /с.а/ га қарши чуқур адоватга эгалар
Эрон ислом республикаси парламенти раиси зўравон қудратларининг ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ га нисбатан ҳақоратлари уларни Расуллуллоҳ /с/нинг меҳр ва муҳаббатдан тўла мурожаатларига қарши душманлигининг яқоқл далилидир деб изоҳлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф интернатда ислом азиз пайғамбарига қарши франциялик нашрининг ҳақоратлари ва чиқарган карикатураларига кўрсатган аксиламалида, ислом пайғамбарига нисбатан ҳақоратлар яна бир бор жинояткор зўравон қудратларнинг дунё миқёсида Расуллуллоҳнинг меҳр ва муҳаббатга асосланган мурожаатларига қарши душманона ҳатти-ҳаракатларини кўрсатиб берди деб қўшимча қилди.
Қолибоф ўз сўзларида, дунё мусулмонлари бу кечирилмас ва қабиҳ гуноҳни бир овоз билан қоралайдилар ва адолат ва инсоният душманларининг фитналарини фош этадилар деб аниқлик киритди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган сешанба куни, Франциянинг Charlie Hebdo журнали ислом динининг азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ га нисбатан таҳқирловчи ва ҳажв қилувчи карикатураларни қайта нашр этди.