сентябр 13, 2020 16:07 Asia/Tashkent
  • Эрон: Ол-Халифа режими сионистик режим жиноятларининг шеригидир

Эрон исломий кенгашидаги /парламенти/Қуддус шарифниг озодлиги ва муқовамат марказини қўллаб қувватловчи фракция тарқатган баёнотида, Ол -Халифа режимининг Қуддусни ишғол этиб олган сионистик режим билан муросасини кескин қоралади.

Эрон парламентидаги Қуддус шарифнинг озодлиги ва муқовамат марказини қўллаб қувватловчи фракцияси бугунги баёнотида сионистик режим билан дипломатик алоқаларни эълон этиш, Фаластин армонлари ва фаластинликларнинг ўнлаб йиллар давомидаги муқоваматларига хиёнат қилиш, фаластинликларнинг ўта оғир азоб- уқубатларини кўрмаганга олишга асосланган Баҳрайн ҳукмдорларининг сионистик режим билан дипломатик алоқаларни  нормаллаштиришдаги шармандалиги ушбу мазлум халқ ва ислом дунёсининг тарихида абадий қолади деб эълон қилди.

Баёнотда Ол-Халифа режимининг Фаластин армонларини АҚШ ҳукуматига сотиш ва қурбон қилиши орқали расман сионистик режимнинг шеригига айланганини таъкидланиб, бундан кейин фаластинликларни оммавий қирғин қилишда ва  бегуноҳ болаларни ўлдиришда фақат сионистик режим эмас, балки Манама ва Абу-Даби режимлари ҳам айбдор ва гуноҳкор деб келтирилган.

Эрон исломий кенгашидаги /парламенти/ Қуддус шарифниг озодлиги ва муқовамат марказини қўллаб- қувватловчи фракцияси бундай ҳаракатлар мусулмон халқларининг Муқаддас Қуддус ва босиб олинган ҳудудларни озод қилиш иродасини бузмайди ва Фаластин масаласи ислом дунёсининг асосий бир мавзуси сифатида бўлиб қолади ва сионистик режим эса жиноятчи ва босқинчи бир режим сифатида мусулмонларнинг нафратларига дучор бўлади деб  аниқлик киритди.

Сионистик режим ва БАА ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш тўғрисидаги битимни эълон қилинганидан бир ой ўтмай, АҚШ президенти Дональд Трамп 11 сентябрь Баҳрайн ва сионистик режим ўртасидаги муносабатларнинг нормаллаштирилишини эълон қилди.

 

Ёрлиқ