Эронда коронавирусдан тузалганлар сони 350 мингга яқинлашди
(last modified Tue, 15 Sep 2020 11:01:20 GMT )
сентябр 15, 2020 16:01 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганлар сони 350 мингга яқинлашди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганлар сонини 350 минг нафарга етганини эълон қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,  сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 2 минг 705 та янги касалланганлар аниқланди улардан 1 минг 299 нафари касалхонада ётқизилди ва қолган беморларга амбулатория хизматлар кўрсатилди дея изоҳлади. 

Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Kovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сонини 407 минг  353  кишига етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 140 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 23 минг 453 кишига етди деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 349 минг 984 киши шифо топиб шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирсни юқтирганлар сони 29 миллион нафардан ошган, шулардан 933 минг нафари вафот этган ва 21 миллиондан кўпроқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ