Эрон давлати АҚШ президентининг таҳдидларига эътироз билдирди
(last modified Wed, 16 Sep 2020 05:49:06 GMT )
сентябр 16, 2020 10:49 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати АҚШ президентининг таҳдидларига эътироз билдирди

Эроннинг БМТдаги доимий вакили АҚШ президентининг Эрон ислом республикасига қарши сўнгши таҳидларига норозилик билдирди.

Кеча БМТдаги Эроннинг доим вакили Мажид Тахтравончи  БМТ Хавфсизлик кенгашининг Бош котибига йўллаган мактубида,  АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эронга  қарши таҳдиди-бу БМТ устави шу жумладан таҳдид ёки куч ишлатишни тақиқловчи 2 чи моддасини бузиш эканлигини таъкидлади.

Тахтравончи АҚШнинг Эронга қарши таҳдидлари ҳамда Исломий Инқилоб соқчилар корупси Қуддус гвардиялари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни террор этганига тўхталиб, БМТ Хавфсизлик кенгашини АҚШни ўз таҳдидлари, ноқонуний ҳатти -ҳаракатлари ва масъулиятсиз сиёсатларига барҳам беришга мажбур қилишга чақирди.

БМТдаги Эрон вакили  АҚШ давлатини Эронга қарши ҳар қандай таҳдид ва ҳаракатлар оқибатлари учун жавобгар бўлишини таъкидлаб, Эрон ислом республикаси, ўз миллати, замини ва манфаатларини қонуний ҳимоя қилишни бир лаҳза  ҳам эсдан чиқармайди деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти сайлов кампаниясини давом эттиришида, АҚШнинг айрим ОАВ-ининг ёлғон хабарлари ва Оқ уйнинг урушқоқликка асосланган риторикасига таяниб, Эронни яна бир бор таҳдид қилди.

АҚШ жосуслик ташкилотлари ва ҳукуматига яқин манбаларига таяниб POLITICO  веб- сайти, Эрон давлати Исломий Иниқлоб соқчилакорпуси Қуддус гвардиялари қўмондонини террор этилгани учун АҚШдан қасос олиш мақсадида  АҚШнинг Жанубий Африкадаги элчисини ўлдиришни режалаширмоқда деб даъво қилганди

Жанубий Африка ТИВ-и эса  Эроннинг бу мамлакатдаги АҚШ элчисига нисбатан таҳдидлари тўғрисидагии АҚШда босиладиган ушбу нашриянинг иддаоларидан ҳайратда қолиб Жанубий Африка  бу ҳақда бирор маълумотга эга эмслигини маълум этди.

Ёрлиқ