Руҳоний: АҚШнинг триггер- санкцияларни автоматик равишда қайтариш механизми беҳудадир
(last modified Wed, 16 Sep 2020 09:08:20 GMT )
сентябр 16, 2020 14:08 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: АҚШнинг триггер-  санкцияларни автоматик равишда  қайтариш механизми беҳудадир

Эрон ислом республикаси президенти АҚШнинг триггер- санкцияларни автоматик равишда қайтариш механизмини натижасиз қолишини таъкидлади.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний вазирлар маҳкамаси йиғилишида АҚШ давлатининг триггер-санкцияларни автоматик равишда қайтариш механизмини фаоллаштиришга уринишига тўхталиб, бу механизм Халқаро ядровий келишувга аъзо давлатлар учун мўлжалланган, Халқаро ядровий келишувни хоинлик ва уни АҚШ тарихидаги энг ёмон келишув сифатида баҳолаб бу келишувдан чиққан ҳукумат мазкур  мкеханизм хусусида изоҳ бериш ваколати ва ҳуқуқига эга эмас деб эслатди.

Руҳоний  АҚШни Эрон халқига қарши янги фитна уюштирмоқчи бўлганини таъкидлаб,, Хавфсизлик кенгашининг аъзолари ва Европанинг учта мамлакатлари элчилари  санкцияларни автоматик равишда қайтариш механизмига қарши чиқишди, Хитой ва Россия ҳам  пешқадамлик қилиб очиқчасига қарши чиқишди ҳамда  Хафсизлик кенгашнинг қолган аъзолари ҳам  унга мухолиф чиқишди,   шунинг учун АҚШ давлати  Эронга қарши БМТ Хавфсизлик кенгашининг санкцияларини қайтариш учун Халқаро ядровий келушувда келтирилган механизмлардан фойдалана олмайди дея қўшимч қилди.

Эрон ислом республикаси президенти шунингдек, сионистик режим ва минтақадаги Оқ уйга боғланган бошқа бир -икки кичик режимлардан ташқари дунёда АҚШга тарафдор йўқ деб эълон қилди.

Ҳасан Руҳоний БАА ва Баҳрайн режимларини сионистик режим билан муносабатларни қайта тиклашганига ишора қилиб, афсуски минтақадаги баъзи араб мамлакатларининг ҳукмдорлари Фаластин халқининг орзу -умидларига содиқ эмаслар де аниқлик киритди.

Эрон Ислом республикаси президенти ўз сўзларида Исроил билан алоқаларни қайта тиклашининг оғир оқибалари минтақа хавфсизлиги ва принспарининг аксича босқинчи режим билан  муносабатларини тиклаган режимлар зиммасидадир дея  эълон қилди.