Эронда коронавирусдан тузалганлар сони 352 минг нафрадан ошди
Эрон Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганлар сонини 352 минг нафарга етганини эълон қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 2 минг 981 та янги касалланганлар аниқланди улардан 1 минг 726 нафари касалхонада ётқизилди ва қолган беморларга амбулатория хизматлар кўрсатилди дея изоҳлади.
Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Kovid-19 вируси билан касалланганларнинг умумий сонини 410 минг 334 кишига етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 179 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 23 минг 632 кишига етди деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 352 минг 19 киши шифо топиб шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирсни юқтирганлар сони 30 миллион нафардан ошган, шулардан 940 минг нафари вафот этган ва 21 миллиондан кўпроқ инсонлар соғайган.