сентябр 18, 2020 16:37 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: Америка арабларнинг Тел-Авив билан муносабатларини куч ишлатиш йӯли билан нормаллаштиришга интилмоқда

Эрон Парламенти спикерининг халқаро масалалар бўйича махсус ёрдамчиси АҚШ Форс кўрфази билан чегарадош араб мамлакатларига қарши куч ишлатиб, сионистик режим билан муносабатларини нормаллаштиришга интилаётганини айтди.

ИРНА хабарига кўра, Эрон Парламенти спикерининг халқаро масалалар бўйича махсус ёрдамчиси Амир Абдуллоҳиён  пайшанба куни Австриянинг Эрондаги элчиси  Стефан Шулц билан учрашувда икки мамлакат ўртасидаги 500 йиллик муносабатлар тарихига ишора қилиб, бу нарса Теҳрон ва Вена муносабатларини янада мустаҳкамлаш учун яхши замина бӯлиши мумкинлигини  айтди. 

Эрон Парламенти спикерининг халқаро масалалар бўйича махсус ёрдамчиси Оқ уйнинг БАА ҳамда  Баҳрайн ва сионистик режим ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашишини кибрли тарзда намойиш қилаётганини  таъкидлаб, илова қилди:  Бу сайлов олди ӯйинидан бошқа нарса эмас. Зеро, бу мавзуда Америка ӯзининг таҳқирли ва кибрли хатти-ҳаракатини илгари сурмоқчи бӯлмаганида, Трампнинг Оқ уй балконига чиқиб сирк кӯрсатишига ҳожат қолмасди.

"Австрия Эронни минтақада, айниқса терроризм ва Ишидга қарши курашда муҳим рол ўйнайдиган муҳим мамлакат деб билади", деди Австриянинг Эрондаги элчиси Эроннинг минтақавий мувозанатни барқарорлаштириш ва таъминлашдаги мавқеи ва аҳамиятини таъкидлаб. 

Шулцнинг таъкидлашича, парламент алоқаларининг ривожланиши икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ва ҳамкорликни кучайтиради ва Вена парламент дипломатияси орқали икки мамлакат ўртасидаги ўзаро алоқаларни кучайтиришга урғу беради.