сентябр 19, 2020 11:45 Asia/Tashkent
  • Ғарибободий: Саудия Арабистон ҳам ядро фаолиятида сионистик режим йўлидан бормоқда

Кеча Венеда жойлашган Халқаро ташкилотлардаги Эроннинг доимий вакили МАГАТЕ бошқарувчилари кенгаши йиғилишида Саудия Арабистонининг махфий ядровий айрим фаолиятларини фош этилишига тўхталиб, агентлик ва бошқарувчилар кенгашини Арабистоннинг кенг- қамровли кафолатлар тўғрисидаги битим бўйича ўз мажбуриятларини бажаришига ишонч ҳосил қилишларига чақирди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Венеда жойлашган Халқаро ташкилотлардаги Эроннинг доимий вакили Козим Ғарибободий, бу йиғилишда  Арабистон томонидан агентликни кенг - қамровли келишувини мукаммал ижро этилмаётгани ва   битим тартиби яхлитлигини сақлаш хусусида ҳардоим ташвиш билдираётган томонларнинг сукут сақлаётганидан хавотир билириб, агентликнинг таркор- такрор  сўралаганларига қарамай, Ар-Риёз режими " кичик миқдордаги протоколларни " бекор қилмаганига қадар МАГАТЕ миссиясини амалга ошириш учун зарур бўлга текширув  воситаларини тақдим этилмайди деб қўшимча қилди.

Ғарибободий  ўз сўзларида  Арабистоннинг МАГАТЕ- IAEA билан " махсус хавфсизлик чоралари тўғрисидаги келишув" га эга бўлгани, мажбуриятларининг тўлиқ бажарилиши ва текширилишидан қочишнининг асосий тактикасига айланаётганини баён этар экан, тарих такрорланиб бормоқда ва Саудия Арабистони  олдин Исроил борган йўлдан ҳаракат қилмоқда , шунинг асосида ҳеч бир мажбуриятга амал қилмаётганини яққол кўрсатиб бермоқда, бундан ташқари  Ол Сауд режими NPT ядровий қуролларни ишлаб чиқариш ва кенгайтиришни манъ этувчи битимга аъзо ҳам эмас деб аниқлик киритди.

Венада жойлашган  ташкилотлардаги Эроннинг доимий вакили Халқаро йиғилишда МАГАТЕ зудлик билан Ар-Риёз режимини коплекс хафсизлик тўғрисидаги келишувни тўлиқ бажаришга ундаши кераклигини таъкидлади.

 

 

Ёрлиқ