Зариф арманистонлик ва озарбойжонлик ҳамкасблари билан телефон орқали суҳбатлашди
Эрон ислом республикаси ташқи ишлар вазири арманистонлик ва озарбойжонлик ҳамкасблари билан алоҳида телефон орқали суҳбатларда томонларни сабр- тоқатли бўлиш, ўзларини тийиш ва ҳарбий ҳолатни дарҳол тўхтатишгга чақириб халқаро ҳуқуқ ва қонунлар доирасида келиб чиққан муммоларни ҳал қилишларини тавсия этди.
Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўртасидаги ҳарбий тўқнашувдан сўнг, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф якшанба куни кечқурун бу икки мамлакат ТИВ раҳбарлари билан алоҳида телефон орқали суҳбатлашди.
Муҳаммаджавод Зариф ташқи ишлар вазири арманистонлик ҳамкасби Зограб Мнацаканян ва Озарбойжон республикаси ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан телефон суҳбатларида муаммоларни сўнгги вазиятидан хабар топиб, вужудга келган оғир шароитидан хавотир билдирар экан, томонларни жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, ҳамда Халқаро қонун қоидалар ва ҳуқуқ доирасида муаммоларга ечим топишларини сўради.
Муҳаммаджавод Зариф шунингдек Арманистон ва Озарбойжон респбликалари ўртасида сулҳ, ярашув ва осойишталикни тайинлаш ҳамда оташкесимни ва барқарорликни тиклашга ёрдам кўрсатиш учун барча потенсиалларидан фойдаланашига тайёрлигини маълум қилди.