Тоғли Қорабоғ можаросининг томонлари Эрон имкониятларидан фойдаланиши керак
(last modified Tue, 29 Sep 2020 10:13:20 GMT )
сентябр 29, 2020 15:13 Asia/Tashkent
  • Тоғли Қорабоғ можаросининг томонлари Эрон имкониятларидан фойдаланиши керак

Эрон телерадиокомпаниясининг хорижий эшиттиришлар бўлимининг Қафқоз масалалари эксперти, Қорабоғ можароларининг томонлари Минск гуруҳининг 28 йиллик фаолиятидан сўнг ҳамда бу гуруҳ Хавфсизлик кенгашнинг Тоғли Қорабоғ можароси бўйича 1993 йилда қабул қилган тўртта резолюциясини бажаришга интилмаётгани тўғрисида аччиқ ҳақиқатни англаб етгани ортидан, можарони доимий ва адолатли ҳал қилиш учун Эроннинг имкониятлари ва потенсилларидан фойдаланишлари яхшироқдир деб айтди.

 

Доктор Аҳмад Козимий,  Эрон бу можарони ҳал этишга воситачилик қилишга ва бошиданоқ бир режа тақдим этишга тайёрлигини билдирди, аммо  Арманистон ва Озарбойжон республикаси ҳукуматлари, АҚШ, Россия ва Франция бошчилигидаги Минск гуруҳини ҳозирда воситачилик қилаётгани айтиб, Эрон воситачилигини маъқулашмайди. Бироқ Эрон мамлакати  Кавказ минтақаси билан цивилизациявий ва маданий муштараклиги  ҳамда Арманистон ва Озарбойжон республикалари билан қўшнилиги сабабли можароларни адолатли ҳал қилиш учун самарали воситага эгадир ва можароларни .ҳал этилиши Эрон фойдасигадир деб  таъкидлади.

Козимий шунингдек, Тоғли Қорабоғ можаросида айрим қудратларнинг воситачилик сиёсати ва аралашувини можароларни янада чўзилишига сасабаб бўлганини танқид қилиб,  минтақада  доимий ҳукмронликни қўлга киритиш учун Совет Иттифоқи Қорабоғ можаросини вужудга келтирди ва бу сиёсат  Совет Иттифоқи қулаганидан бери, АҚШ, сионистик режим ва бошқа баъзи режимлар томонидан олиб борилмоқда.

Бугунги кунда сионистик режими можаронинг бир томонига яъне Баку давлатига қурол- яроқ сотиб, уша қуролларни издан чиқарадиган бошқа техникаларни  можаронинг бошқа томонига -Арманистонга экспорт этмоқда деб аниқлик киритди.