октябр 01, 2020 12:04 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Баку-Ереван можаросига ҳар қандай чет эл аралашуви вазиятни мураккаблаштиради

Эрон ислолм республикаси президенти сўнгги кунларда Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги кескинликлар натижасида юзага келган воқеалардан хавотир билдирар экан, бу масалада чел элнинг ҳар қандай аралашуви вазиятни тобора кескинлашиши ва мураккаблашишига олиб келиши мумкинлигини айтди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний кеча Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали суҳбатларида  минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорлик муҳимлигини таъкидлар экан, Ғарбий Осиё минтақаси янги беққарорлик ва янги урушларга дош беролмайди ва йирик зарарларга юзмаюз бўлади  деб изоҳлади.

Руҳоний  Тоғли Қорабоғ можароси бўйича Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги келишмовчиликлар ва низоларга халқаро қонун қоидалар чорчубасида ечим топиш зарурлигига ишора қилиб, бу тўқнашувларни тўхтатиш Эрон учун аҳамиятлидир ва Теҳрон давлати бу йўлда эҳтиёткорлик ва босиқлик билан ўтишларини кутмоқда деб таъкидлади.

Эрон президенти муаммолар , низолар ва кескинликлар ва  келишмовчиликларни уруш йўли билан ҳал қилиш мумкин эмаслигига тўхталиб,  бу масалада ҳар қандай чет эл аралашуви нафақат муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бермайди, балки  кескинликлар, зиддиятлар ни узайтирилиши ва мураккаблашишига олиб келади деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний  Эрон мамлакатининг Арманистон ва Озарбойжон республикаси билан тарихий ва узоқ алоқаларини баён этар экан,  Теҳрон иккита дўст ва қўшни мамлакатлари истаганида, ҳар қандай конструктив ролни бажаришга тайёр дея аниқлик киритди,

 Телефон суҳбати чоғида Армнистон Бош вазири Никол Пашинян ҳам  Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги сўнгги тўқнашувларга ишора қилиб, ҳар қандай низо ва можаролар минтақага зарар етказади ва  тўқнашувларни тўхатиш учун ҳар қандай амалий ташаббусни мамнуният билан қабул қилишини маълум этди.

Арманистон Бош вазири шунингдек Ереван ва Баку ўртасидаги низога ҳар қандай чет эл аралашувидан хавотир билдирди.

 

Ёрлиқ