октябр 03, 2020 12:11 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон элчиси Эрон парламентининг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат комиссияси раиси билан учрашди

Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчиси Баҳодур Абдуллоев Эроннинг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсати коммиссияси раиси ҳужжатулислом Мужтабо Зуннурий билан учрашиб, мулоқот қилди.

Зуннурий  учрашув бошида  икки халқнинг маданий ва тарихий муштаракликлари ва икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларидан хурсандчилик бидлириб,  Ўзбекистон минтақадаги таъсирчан ва нуфузли давлат бўлиб, Эрон ислом республикасининг сиёсати ҳам  икки мамлакат ўртасида  турли сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда ҳамкорликлар ва муносабатларни кенгайтиришга қаратилган деб изоҳлади. 

У ўз сўзларида икки мамлакат ўртасидаги парламент алоқалари даражасини яхшилашга урғу бериб,  Эрон парламенти  минтақадаги дўст ва қўшни давлатлар, шу жумладан Ўзбекистон билан  парламентларо муносабатларни кенгайтиришни таъкидламоқда, деб қўшимча қилди.

Зунурий шунингдек Ўзбекистон президентининг БМТ Бош  ассамблеясидаги нутқига тўхталиб, Эрон парламенти  БМТ Бош Ассамблеясида Ўзбекистон президентининг  сиёсий ва тараққиёт муносабатларида парламентларнинг ролини тарғиб қилиши ва алоқалани юксалтириш мавзусидаги нутқини олқишлайди деб аниқлик киритди.

Эрон парламентининг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат комиссияси раиси минтақадаги айрим режимларни ўзбошимчалик билан сиоинстик режим билан ўзаро алоқаларини норлмашлаштирганини баён этар экан, исломий давлатларнинг вазифаси  мусулмонларнинг биринчи қибласи ва Фаластиннинг  орзу-армонларини ҳимоя қилишдир, шунинг учун барча ислом давлатлари хусусан нуфузли ва таъсирчан давлатлар  самарали чоралар кўришлари айни муддаодир деб айтди.

Теҳрондаги Ўзбекистон элчиси Баҳодур Абдуллоев ҳм бу учрашувдан мамнунлигини билдириб, икки мамлакатнинг  тарихий, сиёсий ва айниқса маданий муштараклигига ишора қилар экан, маърифат ғоялари асосида ислом динини тарғиб қилиш бўйича икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кенгайтиришга чақирди.

Ў ўз сўзларида  Эрон ислом жумҳуриятининг минтақадаги муҳим ролига тўхталиб, Ўзбекистон  республикаси ўзининг дўсти ва қўшниси Эронни миллий ва маданий имкониятларга бой бўлган мамлакат сифатида билади ва қўшнилар хусусан Эрон билан констурктив ҳамкорликлар ва яхши қўшничилик катта аҳамиятга эга деган ақидага эга деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ