Эрон президенти: Эрон Сурия давлатини ҳимоя этишни давом эттиради
(last modified Tue, 27 Sep 2016 14:53:42 GMT )
сентябр 27, 2016 19:53 Asia/Tashkent
  • намояндалар палатаси раиси Ҳадия Халаф Аббос
    намояндалар палатаси раиси Ҳадия Халаф Аббос

Эрон президенти яна бир бор терроризмга қарши кураш чорчубасида Теҳрон давлатини Сурияни ҳимоя этишни давом эттиришини таъкидлади.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Теҳрон шаҳрида Сурия парламенти намояндалар палатаси раиси Ҳадия Халаф Аббосни қабул қилганида  бутун минтақа хусусан Сурия мамлакатининг яхлитлиги, бирлиги ва ҳокимиятини сақлаш зарулигини таъкидлаб,  Эрон давлати терроризмга қарши кураш чорчубасида  ва минтақада тинчликни таъминлаш доирасида Сурия давлатини ҳимоя этади деб қўшимча қилди.

Эрон президенти  чегараларни ўзгартирилиши минтақа манфаатида бўлмаганига тўхталиб,  бугунги кунда  ахлоқий ва инсоний принсипларни риоя этмайдиган террорчилик гуруҳлар томонидан золимона бир уруш ташкил этилган. Бу орада терроризмга қарши Сурия халқи ва давлатини бор куч қудрати билан кураш олиб боришлари дарҳақиқат мақташга сазовордир деб изоҳлади.