Вилоятий: Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги зиддиятнинг ҳарбий ечими йўқ
(last modified Tue, 06 Oct 2020 09:31:30 GMT )
октябр 06, 2020 14:31 Asia/Tashkent
  • Вилоятий: Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги зиддиятнинг ҳарбий ечими йўқ

Эрон Ислом Инқилоби муаззам раҳбарининг Халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Қорабоғ можароси бўйича Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги низога тўхталиб, можарони ҳарбий йўл билан ҳал қилишнинг иложии йўқлигини таъкидлади.

Ислом Инқилоби олий раҳбарининг Халқаро масалалар бўйича маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий бугун Теҳронда нашр этиладиган "Кайҳон" газетасига берган интервьюсида, Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги кескинликлар ва зиддиятни сиёсий йўл билан ҳал қилиниши зарурлигига ишора қилиб, Эрон давлати ҳар қайси томондан қилинадиган ҳар қандай ҳужумга зиддир чунки Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги урушда мағлуб бўлган ва мағлуб бўладиган фақат халқдир деб изоҳлади.

Али Акбар Вилоятий ўз сўзларида Эрон ислом жумҳурияти Ереван ва Боку ўртасида воситачилик  қилиш ва тинчлик ўрнатиш учун ёрам кўрсатишга доимо тайёрлигини билдирди.

Ислом Инқилоби олий раҳбарининг Халқаро масалалар бўйича маслаҳатчиси шунингдек БМТнинг Арманистон ва Озарбойжон республикасини халқаро чегараларга қайтишлари тўғрисидаги қарорларига тўхталиб, ҳудудий яхлитлик БМТ уставининг принсипларидан биридир ва Эрон ҳам БМТнинг аъзоси сифатида ушбу принсипни таъкидлаб келмоқда деб қўшимча қилди.

Арманистон ва Озарбойжон республикаси Тоғли Қорабоғ бўйича келишмовчиликларга эгалар, бу можаролар 1988 йилда бошланганди.

Тўқнашувларнинг янги босқичи эса 27 сентябрда бошланди ва  унда ҳар икки томондан ўнлаб нафар қурбон бўлиб яна ўнлаб нафари жароҳатлангани айтилади.

 

 

Ёрлиқ