Эрон давлати Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги оташкесимни бузилганидан афсусланиш билдирди
Эрон ТИВ наттоғи Арманистон ва Озарбойжьн республикаси ўртасида сулҳ битимини бузилганидан афсусда эканлигини маълум қилди.
Бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Саъид Хатибзода, Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида эълон қилинган оташкесимни бузилганига кўрсатган аксиламалида, Эрон давлати сулҳ битимини бузилганидан афсуда ва икки томонни ўзларини тийилиши, сабр- тоқалти бўлишга чақиради, шунингдек ҳаётий инфратузилмлар ва шаҳарларнинг турар -жой ҳудудларига ракета зарбалар берилиши ва тинч аҳолининг ўлдирилишини қоралаб, яқинларидан айрилган оилаларга ҳамдардилк билдиради дея таъкидлади.
Хатибзода ўз сўзларида Эрон давлати яна бир бор икки томонни оташкесимни риоя қилишга ва ўзаро музокараларни халқаро ҳуқуқ, , бир -бирларини ҳурмат қилиш ҳамда ишғол қилинган шаҳарларни эвакуация қилиш асосида давом эттиришга чақиради деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ наттоғи, шунингдек, узоқ муддатли ва доимий тинчликка эришишлари учну Теҳрон давлатини Боку-Ереван музокараларини ўтказилишига кўмаклашишга тайёрлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни эрталаб Россия ташқи ишлар вазири Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида уруш ҳаракталарини тўхтатиш ва Тоғли Қорабоғнинг баҳсли ҳудудларида сулҳ тузиш тўғрисида келишувни имзоланганини эълон қилди.
Сергей Лавров 10 соат давом этган, Россия, Озарбойжон республикаси ва Арманистон ташқи ишлар вазирларининг Москвадаги учтомонлама учрашувидан сўнг, йиғилишда чиқарилган қўшма баёнотни ўқиб берар экан, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида воситачи вазифасини бажариб, сулҳ режимини кузатиб боради деб изоҳлади.
Томонларнинг келишвига биноан, Қорабоғдаги тўқнашувлар шанба куни 10 октябрь маҳаллий вақт билан соат 12-да бошланди, аммо бир неча дақиқадан кейин оташкесим бузилди.