октябр 15, 2020 11:35 Asia/Tashkent
  • Зариф:  Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ да хорижий кучларнинг иштироки муаммоларни янада кучайтирган

Эрон ТИВ раҳбари япониялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида Яқин Шарқ /Ғарбий Осиё/ да бегона ҳарбий кучларнинг мавжудлиги муаммолар ва тарангликни янада оширган дея айди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Япония ташқи ишлар вазири  Тосимицу Мотэги  билан телефон орқали суҳбатида, Халқаро, минтақа воқеалари ҳамда икки томонлама алоқалар юзасидан фикр алмашди.

Зариф  Эрон ислом жумҳуриятини Япониядаги ўзининг валюта манбаларидан фойдаланиши зарурлигига ишора қилиб,  бу йўналишда АҚШ томонидан жорий қилинган ноқонуний чекловларни қоралади ва Эрон халқининг дори-дармно ва озиқ- овқат сотиб олишига йўл қўймаслик жараёни инсониятга қарши жиноятдир деб атади.

Эрон ТИВ раҳбари бу суҳбатда, Япония ҳукуматидан АҚШнинг ушбу ноқонуний ҳаракатининг олдини олиш учун мамлакатларнинг Хавфсизлик кенгаши қарорлари шу жумладан 2231 сонли резолюцияни амалга ошириш бўйича умумий мажбуриятлари доирасида амал қилишини истаймиз деб қўшимча қилди.

Муҳаммаджавод Зариф ўз сўзларида  коронавирусга  қарши курашда Токио давлатини Эронни қўллаб-қувватлагани учун Япония ҳукуматига миннатдорчилик билдириб, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорилкларини кенгайишига умид билдирди.

Япония ТИВ раҳбари Тосимицу Мотэги  ҳам ушбу суҳбатда коронавирусга қарши курашни кучайтириш ва  ва Эроннинг молиявий ресурсларидан фойдаланган ҳолда  тиббий асбоб- ускуналарни етказиб беришда ҳамкорликларни кучайтиришни таъкидлаб, Япониянинг Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ даги вазиятни барқарорлаштириш бўйича позициясини ўзгартирмаганини маълум этди.

Япония ТИВ раҳбари шунингдкек Токио давлати ҳардоим Халқаро ядровий келишуви қўллаб- қувватлаганини айтди.

 

Ёрлиқ