октябр 16, 2020 14:39 Asia/Tashkent
  • Исломий Иниқлоб раҳбари иштирокида Ҳазрат Муҳаммад /с/ рехатлари ва Имом Ҳасан /а/ шаҳодати кунида азо маросимари ўтказилди

Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Ҳазрат Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий иштирокида, пайғамбаримиз Ҳазрат Муҳаммад/с/ реҳлатлари ва ул зот неварларидан бири Имом Ҳасан Мужтабо /а/ шаҳид бўлгани куни муносабатида аза- мотам маросимлари бўлиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш қоидаларига риоя қилинган ҳолда ҳамда аҳолининг иштирокисиз ўтказилган бу маросимда  ҳужжатулислом вал муслимин Ҳомид Кошоний сўзлаган нутқида, пайғамбаримиз ва алавийлар одоб-ахлоқ қоидаларини баён этиб, ҳисоб-китобларда илоҳий нусрат-ғалабасига эътибор бериш ва Худо йўлида ҳаракат қилишдан чарчамасликни, оқилликнинг иккита муҳим жиҳати эканлигинига тўхталиб, душманлар қаршисида бор куч -қудратимиз ва имкониятларимиз билан  тура олишимиз даркор, аммо  ислом тарихи  қаерда мусулмонлар  моддий воситаларга таяниб, фахрлансалар натижада мағлубиятга учраганини яққол кўрсатади деб эълон қилди.

Маросимда шунингдек Аҳл-байт маддоҳларидан бири ушбу мусибат ва мотам ҳақида навҳахонлик қилди.

Бугун жума, ҳижрий- қамарий 1442 йил сафар ойининг 28 куни, милодий ҳисоб билан 2020 йил откябрь ойининг 16 куни Ислом азиз пайғамбарининг /с/ реҳлатлари ва дунё шиаларининг иккинчи имоми Ҳазрат Имом Ҳасан /а/ шаҳид бўлган санасига тўғри келади.

Ёрлиқ