октябр 17, 2020 11:10 Asia/Tashkent
  • Исломий Эрон Ҳазрат Имом Ризо /а/ шаҳид бўлгани йиллигида азага чўмди

Дунё шиаларининг 8-чи имоми Ҳазрат Имом Ризо/а/нинг шаҳид бўлишгани йиллигида Эрон ислом жумҳурияти мотам ва қайғуга чўмган.

Бугун шанба, ҳижрий-қамарий 1442 йил сафар ойининг 29 куни, милодий ҳисоб билан октябрь ойининг 17 куни  Ҳазрат Имом Ризо/а/нинг шаҳид бўлишганининг йиллигига тўғри келади.

Ҳар йили Ҳазрат Имом Ризо /а/ вафот этганлари йиллигида масжидлар ва ҳусейнияларга бориб азодорлик маросимларини ўтказишади, аммо шу йил коронвирус пандемияси сабаб бу маросимларни виртуал фазода ва узоқ йўлдан ўтказдилар.

Шунингдек кеча жума оқшоми Муқаддас Машҳад шаҳридаги Имом Ризо /а/нинг мунаввар ва мукқаддас ҳарамларининг бир гуруҳ хизматчилари  шамдонларни қўлга олиб,  ижтимоий масофалар ва гигиена кўрсатмаларига риоя қилган ҳолда, Ҳазрат  Ризо// зиёратгоҳлари атрофида тўпланишди ва  азодорлик маросимларини ўтказдилар.

Шиаларнинг  саккизинчи имоми Ҳазрат Имом Ризо /а/ ҳижрий-қамарий 148 йилда Мадина шаҳрида туғилган ва 203 ҳижрий қамарий йил сафар ойининг сўнгги кунида шаҳид бўлишди.

Ҳазрат Ризо /а/ нинг имоматлари, тахминан 20 йил давом этган шундай 17 йил Мадина ва охирги 3 йил Хуросонда ўтказган.

Имом Ризо /а/ нинг ҳаётлари ва имомлари  аҳл байт ва исмат таҳорат /а/нинг халқ орасида катта обру--эътиборини янада кенгайиши даврига тўғри келади.

Халқнинг шиаларнинг 8 чи имомига нисбаттан ҳурмат эҳтиромлари ва пайравлик қилишларини авж олиш билан уша вақтдаги аббосийлар хонадони халифаси Маъмун, ул зотни заҳарлади ва шаҳид қилди.

 

Ёрлиқ