Эрон ТИВ раҳбари АҚШнинг Эронга қарши янги санкцияларига муносабат билдирди
(last modified Tue, 27 Oct 2020 06:07:31 GMT )
октябр 27, 2020 11:07 Asia/Tashkent
  • Зариф АҚШ санкцияларига аксиламал кўрсатди
    Зариф АҚШ санкцияларига аксиламал кўрсатди

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Вашингтоннинг Теҳронга қарши янги санкцияларига аксиламал кўрсатди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ўз твитида,  АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт  О-Браян Вашингтон давлатини  Эрон халқига зарба бериш ва азоб бериш мақсадида санкциялардан фойдаланиш имкониятидан ортиқча фойдаланаётгани тан олди деб ёзди.

У ўз сўзларида АҚШ режимини санкция қўллашга одатланиб қолганини тан олиши вақт келди деб изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбари АҚШ расмийларига хитобан: ушбу одатингиздан холос бўлинг. Эронга қарши иқтисодий уруш АҚШ учун натижасидир ва фақат унинг таъсирини юқолишига сабаб йўлида деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча душанба куни АҚШ Молия вазирлиги Эрон нефт вазирлиги, унинг филиаллари, нефт вазири Бежан Зангана ва нефт вазирлиги билан боғлиқ бир нечта кишини сайловларни тарғиб қилиш  воситасига айланган, санкциялар рўйхатига киритди.

АҚШ режимни Халқаро ядровий келишувдан чиққанидан кейин,  Эронга босим ўтказиш учун кенг қамровли кампанияни бошлаган.

Вашингтон ҳукумати аввалроқ ҳам Эронга қарши максимал босим кампаниясининг мақсади, Теҳрон билан АҚШнинг барча муаммоларини ҳал қиладиган янги келишувга эришиш эканлигини эълон қилган.

Эрон ислом жумҳурияти муқовимат ва қаршилик кўрсатиш фронтининг асосий аъзоларилдан бири сифатида АҚШ- сионистик режим фитналари ва минтақадаги ҳаракатларига қарши курашда муҳим рол ўйнайди.

Ёрлиқ