октябр 30, 2020 16:12 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг француз ёшларига мурожаатидан сўнг Инқилоб   Раҳбари сайтининг французча Instagram саҳифаси блокланди

Instagram ижтимоий тармоғи Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг  асарларини асраб-авайлаш ва нашр этиш бўйича идоранинг француз тилидаги  расмий аккаунтини тўсиб қўйди.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  Оятулло Хоманаий чоршанба куни кечқурун ижтимоий тармоқларда француз ёшларига қисқа мурожаатида улардан ўз президентларидан нима учун Худонинг пайғамбарига қилинган ҳақоратни қўллаб-қувватлаётганини ва буни сўз эркинлиги деб билишини, аммо Ҳолокостга шубҳа билан қараш у ерда жиноят ҳисобланиши ва бу ҳақда ёзган  киши қамоққа олинишини сўрашларини илтимос қилди.
Эндиликда блокланган саҳифа ӯрнига Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари веб-сайтининг инстаграмдаги instagram.com/fr.Khamenei.ir манзилидаги янги французча саҳифаси   иш бошлади.