Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 365 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 8 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 365 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 11 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2 минг 754 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус - Сovid-19 вируси билан касалланганларнинг умумий сони 604 минг 952 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 365 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 34 минг 478 кишига етди, деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 477 минг 3 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 45 миллион нафарга етганким, шулардан 1 миллион 187 мингдан ортиғи вафот этган ва 33 миллион нафари соғайган.