Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 434 киши вафот этди
(last modified Sun, 01 Nov 2020 11:46:54 GMT )
ноябр 01, 2020 16:46 Asia/Tashkent
  • Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 434 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 7 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 434 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,   24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 719  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2 минг 389   нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус - Сovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сони 620 минг 491 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 434 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 35 минг 298  кишига етди,  деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 486 минг 691 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 46 миллион нафарга етганким, шулардан 1 миллион 201  мингдан ортиғи вафот этган ва 33 миллион нафари   соғайган.