Эроннинг марказий қисмида " Фадоиёни ҳарими вилоят" ҳарбий машқлари бошланди
" Фадоиёни ҳарими вилоят"ҳаво кучларининг 9 чи машқларининг асосий босқичи ва амалиёт фазаси, Эрон марказидаги Исфаҳон провинциясида " Муққадас" ёки " Содиқ Ол Муҳаммад /а/ номи билан бошланди.
Бугун " Фадоиёни ҳарими вилоят" ҳаво кучларининг 9 чи машқлари наттоғи генерал Фарҳод Гударзий ҳарбий машғулотларда Эрон армияси ҳаво кучларининг 7 чи базасини қатнашаёганига тўхталиб, қирувчи ва бомбардимончи самолётлар, оғир ва ярим оғир транспортлар, ёнилғи қўйиш, тутувчи ва разветка ҳаво патруллари, ҳамда учувчисиз учоқлар жойлаштирилганидан сўнг, янги тактикалар ёрдамида душманнинг тахминий ҳужумларига қарши кураш усуллари икки кун ичида амалга оширилади дея қўшимча қилди.
Генерал Гударзий ўз сўзларида мазкур машғулотларда Сухов24, ЭФ 4, ЭФ5, ЭФ7, МИГ29, ЭФ14," Соиқа" ҳамда Boeing 707 ва 747 ёнилғи қўйиш самолётлари, шунингдек ракета ва бомбалар билан жиҳозланган учувчисиз учоқлар ҳам иштирок этишмоқда деб айтди.
" Фадоиён ҳарими вилоят" ҳаво кучларининг 9 чи манёврининг наттоғига кўра, аниқ нишонга оладиган ва ақлли ракета ва тажҳизотлар билан бомбардимон этиш, ҳаво жангларини ўтказиш ва ҳаво нишонларни йўқ қилиш, мунтазам ва хилма-хил тактик бомбардимон операциялари, ҳаво разветкаси ва электрон шаклда эшитиш амалиёти, нишонларни бомбардимон этиш учун дронлардан фойдаланиш, аниқлаш ва тасвирга олиш ҳамда тажрибаларни ошириш учун ёш ва таржирабали ишчилардан фойдаланиш мазкур ҳарбий манёврнинг асли мақсадларидан эканлигини эълон қилди.