Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 440 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 8 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 440 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 289 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 3 минг 23 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус - Сovid-19 вируси билан касалланганларнинг умумий сони 628 минг 780 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 440 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 35 минг 738 кишига етди, деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 491 минг 247 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 47 миллион нафарга етганким, шулардан 1 миллион 207 мингдан ортиғи вафот этган ва 33 миллион 793 минг нафари соғайган.
Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 9 миллион нафардан ошган ва 236 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.