Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 422 киши вафот этди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i55673-Кейинги_бир_сутка_ичида_Эронда_коронавирусдан_422_киши_вафот_этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 8 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 422 киши вафот этди.
(last modified 2020-11-03T08:13:53+00:00 )
ноябр 03, 2020 13:13 Asia/Tashkent
  • Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 422 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 8 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 422 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,   24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 932  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 3 минг 294  нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус - Сovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сони 637 минг 712 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 422 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 36 минг 160  кишига етди,  деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 495 минг 473  киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 47 миллион нафарга етганким, шулардан 1 миллион 212  мингдан ортиғи вафот этган ва 33 миллион 793 минг нафари   соғайган.