Руҳоний: АҚШнинг кейинги маъмурияти Эрон халқига таслим бўлади
(last modified Thu, 05 Nov 2020 11:03:04 GMT )
ноябр 05, 2020 16:03 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: АҚШнинг кейинги маъмурияти Эрон халқига таслим бўлади
    Эрон президенти: АҚШнинг кейинги маъмурияти Эрон халқига таслим бўлади

Эрон ислом республикаси президенти АҚШ президентлик сайловлари натижаси Эрон учун муҳим эмаслигини таъкидлаб, шубҳасиз АҚШнинг кейинги ҳукумати Эрон халқига таслим бўлади дея айтди.

Бугун Эрон ислом республикаси президенти  Ҳасан Руҳоний Форс кўрфазидан Эроннинг чўл ҳудудларига сув ўтказиш миллий лойиҳасининг биринчи босқичининг фойдаланишга топширилиши маросимида АҚШ президентлик сайловлари ўтказилаётганини назарда тутиб АҚШ давлати қонун, қоидалар ва жамоатчилик фикри  ҳамда буюк Эрон миллатининг  қарши кураши ва чидамлилиги қаршисида бўйинсунишдан  бошқа иложи йўқ деб таъкидлади.

Ҳасан Руҳоний  шунингдек  АҚШ ҳукумати теппасига қайси шахс ва ё партия вакилини келиши муҳим эмаслигига тўхталиб,  сўнги 8 ой ичида Эрон халқи  ҳам коронавирусга қарши кураш олиб борди ва ҳам АҚШ санкциялар қаршисида тура олиб барча бу босимларга дош бера олди дея изоҳлади.

Эрон президенти мамлакатда бу миллий проектни очилишини Эрон халқининг ютуқлари ва муваффвақиятларининг далиллари ва белгилларидан эканлигига ишора қилиб, Эрон миллати  ҳаракатини тўхтатмайди ва ҳеч қачон ҳар қандай босим олдида тиз чўкмайди ва бош эгмайди деб қўшимча қилди.

Бугун эрталаб Эроннинг  Фосс Кўрфазидан /Бандар Аббос-Сиржон/ сувни шўрсизланириш лойиҳасининг биринчи босқичи ва сув узатиш биниясининг биринчи қисми очилди.

Ушбу лойиҳаниннг бошланиши билан биринчи босқичда Ҳурмузгон ва Кирмон вилоятларида ичимлик ва саноат мақсадларида фойдалишга мўлжалланган кунига 200000 кубометр сув шўрланган бўлади.