Франциянинг хато сиёсатлари Суриянинг бугунги бўҳронининг юзага келишига сабаб бўлди
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, Франциянинг хато сиёсатлари Суриянинг бугунги бўҳронининг юзага келишига сабаб бўлди
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, Франциянинг хато сиёсатлари Суриянинг бугунги бўҳронининг юзага келишига сабаб бўлди. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот идораси тарқатган хабарга биноан, мазкур вазирлик матбуот котиби Баҳром Қосемий бугун чоршанба кунги чиқишида, Франция ташқи ишлар вазирининг Хавфсизлик кенгашидаги чиқишида Сурия ҳақида билдирган баёнотига муносабат билдириб шундай айтдики, шу нарса барчага аёнки, Франция давлати нотўғри сиёсат юритгани боис, Суриядаги бугунги ваҳимали ва хавотирли вазият юзага келди. Франция ташқи ишлар вазирининг охирги баёноти нореал бўлиб ҳақиқатдан йироқдир. Баҳром Қосемийнинг айтишича, Эроннинг минтақа мамлакатларидаги маънавий нуфузи терроризмга қарши курашга қаратилган бўлиб, айрим Ғарб давлатлари хусусан Франция ўз жиноятини жуда яхши билади. Баҳром Қосемийнинг таъкидлашича, Франция ташқи ишлар вазири минтақадаги сўнги бир неча ўн йиллар давомидаги воқеалар тарихини ўрганиб чиқиш билан айниқса Парижга ҳоким бўлган бази бир сиёсатчиларнинг Саддам ва унинг тажовузкор режимининг Эронга қарши жиноятларини ҳимоя қилиши ортидан ҳозирда минтақада ва жаҳонда зўравонлик ва террорчилик ҳаракатларининг юзага келганига сабаб бўлган.