Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 459 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 9 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 459 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 9 минг 236 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2 минг 712 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус - Сovid-19 вируси билан касалланганларнинг умумий сони 682 минг 486 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 459 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 38 минг 291 кишига етди, деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 520 минг 329 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 50 миллион нафарга етганким, шулардан 1 миллион 250 мингдан ортиғи вафот этган ва 35 миллион 403 нафардан ортиғи соғайган.
Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 10 миллион нафар 185 минг нафардан ошган ва 243 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.