Зарифнинг қўшниларга самимий мурожаати: келинг, биргаликда яхши келажак қурайлик
(last modified Mon, 09 Nov 2020 06:09:16 GMT )
ноябр 09, 2020 11:09 Asia/Tashkent
  • Эрон қўшни давлатлар билан ҳамкорликларни янада кенгайтиради
    Эрон қўшни давлатлар билан ҳамкорликларни янада кенгайтиради

Эрон ташқи ишлар вазири қўшни мамлакатларга йўллаган самимий мурожаатида уларни яхши келажакни биргаликда қуришга чақирди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммжавод Зариф  бугун эрталаб Твиттер саҳифасида жойлаштирган инглиз тилидаги  мурожаатида қўшни давлатларга хитобан: фақатгина биргаликда биз ҳамма учун яхши келажак қура оламиз дея ёзди.

Муҳаммад Жавод Зариф ўз мурожаати давомида АҚШ президенлик сайловида ўз рақиби Жо Байденга ютқазган ҳозирги президент Дональд Трампга 70 кун қолди, аммо биз қўшни мамлакатлар била абадий қоламиз деб қўшимча қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири  минтақа муаммоларини фақат музокара йўли орқали ҳал қилишни таъкидлаб,  минтақамиз хавфсизлигини таъминлаш учун чет элликларга таяниш ва уларга умид қилиш ҳеч қачон " яхши қимор" бўлмайди дея изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбари  олдинроқ ҳам  Твиттер саҳифасида жойлаштирган араб тилидаги постида,  Эрон қўшниларига хитобан бунга ўхшаган  мурожаатини нашр этганди.

 АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда бўлган 4 йил давомида  сионистик режим ва баъзи араб иттифоқчилари ёрдамида Эронга қарши коалиция тузишга уринди аммо мувафаққиятсизликка учради.