Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 458 киши вафот этди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i55785-Кейинги_бир_сутка_ичида_Эронда_коронавирусдан_458_киши_вафот_этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 9 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 458 киши вафот этди.
(last modified 2020-11-09T11:41:37+00:00 )
ноябр 09, 2020 16:41 Asia/Tashkent
  • Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 458 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 9 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 458 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,   24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 10 минг 463  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 3  минг 574  нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий  Эронда коронавирус - Сovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сони 692 минг 949  нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 458 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 38 минг 749 кишига етди,  деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 525 минг 641  киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 50 миллион 818 минг нафарга етганким, шулардан 1 миллион 263  мингдан ортиғи вафот этган ва 35 миллион 837 нафардан ортиғи   соғайган.