Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 462 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 11 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 462 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 11 минг 780 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 3 минг 339 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус - Сovid-19 вируси билан касалланганларнинг умумий сони 715 минг 68 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 462 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 39 минг 664 кишига етди, деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 536 минг 105 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 52 миллион нафардан ошанким, шулардан 1 миллион 281 мингдан ортиғи вафот этган ва 36 миллион 455 минг нафардан ортиғи соғайган.