Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 457 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 11 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 457 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 11 минг 517 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 3 минг 149 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус - Сovid-19 вируси билан касалланганларнинг умумий сони 726 минг 585 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 457 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 40 минг 121 кишига етди, деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 541 минг 566 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 53 миллион нафардан ошанким, шулардан 1 миллион 290 мингдан ортиғи вафот этган ва 36 миллион745 минг нафардан ортиғи соғайган.