Ғарибободий: Эрон учун АҚШ ва Исроилнинг даъволари аҳамиятли эмас
Эрон АҚШ ва Исроил режими томонидан Халқаро Атом Энергияси Агентлиги ва унга аъзо давлатларга босим ўтказиш мақсадида қилинган асоссиз ва ёлғон даъволарни қадрламайди,-- деди Эроннинг Венадаги БМТ офиси ва халқаро ташкилотлардаги элчиси ва доимий вакили.
Козим Ғарибободий Халқаро Атом Энергияси Агентлиги Бошқарувчилар Кенгашининг Хавфсизлик Кенгашининг 2231-сонли қарори асосида ИАЕА-нинг бажарилишини текшириш мавзусидаги виртуал йиғилишида, Эрон Халқаро Атом Энергияси Агентлиги билан энг юқори даражадаги ҳамкорликка эга эканлигини қўшимча қилди. .
Эроннинг Венадаги БМТ офиси ва халқаро ташкилотлардаги элчиси ва доимий вакили Қўшма Штатлар ўзининг нотўғри хатти-ҳаракатлари оқибатлари учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак, бу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Устави ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231-сонли қарори талабларига зиддир, деди.
Ғарибободийнинг таъкидлашича, минглаб ядро каллакларига эга ва бошқаларга улардан фойдаланиш эҳтимоли билан таҳдид қилаётган Қўшма Штатлар ядровий қуролни тарқатмаслик ҳақидаги хавотирлар ҳақида гапиришга ҳақли эмас.
У қўшимча қилди: "Исроил режими Яқин Шарқдаги оммавий қирғин қуролларини бошқариш билан боғлиқ механизмларнинг бирортасини қабул қилмаган ва ушбу қуролларнинг ҳар хил турларини ишлаб чиқарган ва ишлаб чиқараётган ягона режимдир."
Ғарибободий Бошқарувчилар Кенгашига ҳамкорлик Эрон учун ягона имконият эмаслигини ва Эронда ҳали ҳам келишувда керакли мувозанатни яратиш учун турли хил вариантлар мавжудлигини эслатиб, шундай деди: "Баржомни фақат биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ундаги ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг тўлиқ амалга оширилиши йӯли билан сақлаб қолиш мумкин.