Эрон ТИВ наттоғи: Эроннинг Биргаликдаги ҳаракатлар режасидаги позицияси ўзгармайди
(last modified Mon, 07 Dec 2020 09:56:14 GMT )
декабр 07, 2020 14:56 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Биргаликдаги ҳаракатлар режасидаги позицияси ўзгармайди
    Эроннинг Биргаликдаги ҳаракатлар режасидаги позицияси ўзгармайди

Эрон ТИВ наттоғи Эрон ислом жумҳуриятининг Халқаро ядровий келишув ёки Биргаликдаги ҳаракатлар режсидаги позициясини ўзгармайдиганини таъкидлади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Саъид Хатибзода бугун виртуал шаклида бўлиб ўтган  мухбирлар билан суҳбатида  Халқаро ядровий келишув -Биргаликдаги ҳаракатлар режаси хусусидаги Германия ТИВ раҳбари Хайку Мааснинг баёнотига тўхталиб,  Биргаликдаги ҳаракатлар режаси хусусида бир марта музокара ўтказилди ва БМТнинг 2231 сонли резолюциясида келтирилган  келишув ўзгармайди дея қўшимча қилди.

Эрон ТИВ наттоғи виртуал шаклида бўлиб ўтган ушбу матбуот анжумани чоғида, Эрон давлати  музокара ўтказилган олдинги масалалар хусусида қайта музокара қилмайди ва 2231-сонли резолюциянинг мажбурий хусусиятлари ва жиҳатлари ҳам камайтирилмайди деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз Германия ТИВ раҳбари Хайку Маас Оқ уй сиёсатларига мувофиқ равишда, Европа манфаатларини таъминлаш учун Эрон билан янги бир ядровий келишув зарур деб айтганди.

Саъид Хатибзода шунингдек  Европа ўз имкониятлари ва ўрнини  тан олиши ва ўз алоқалари даражасини била олиши зарурлигини таъкидлаб, Европа Биргаликдаги ҳаракатлар режасидаги ўз мажбуриятларига амал қилмади деб баён этди.

Эрон ТИВ наттоғи-Саъид Хатибзода  Эрон ўз миллий хавфсизлиги  тўғрисида музокара ҳам қилмайдигани ва муросага ҳам келмайдиганига тўхталиб, Эрон ўз ҳуқуқи ва масъулиятини яхши билади  ва бошқа томонининг вазифаси ва масъулиятини ҳам бир неча марта эслатган, шунингдек айтиш жоиздирки, максимал босим билан эришилмаган нарсага бошқа усуллар билан эришмайдилар деб эълон этди.

Саъид Хатибзода Эрон ислом жумҳуриятининг музокара томонларига мурожаатлари шудирки, Эрон барқарорликнинг лангари ва минтақадаги тарихий мамлакат бўлиб,  бошқаларнинг хатоларини кўрмаганга олишга ҳаракат қилган, аммо улар  ўз позицияларини нимадан иборат бўлгани ва қай даражага гапира олишлари ҳудудларини билишлари лозим деб аниқлик киритди.