декабр 10, 2020 11:50 Asia/Tashkent
  • Зариф ва Байрамов минтақавий ва халқаро масалалар хусусида маслаҳатлашдилар
    Зариф ва Байрамов минтақавий ва халқаро масалалар хусусида маслаҳатлашдилар

Теҳронда бўлиб ўтган учрашувида Эрон ислом жумҳурияти ва Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбарлари минтақавий ва халқаро муаммолар хусусида суҳбатлашдилар.

Кеча Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Теҳронда Озарбойжон республикаси ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамовни қабул қилганида,  Тоғли Қорабоғ сулҳида эрилишилган ютуқларни ва Озарбойжон республикаси ҳудудларини ишғолдан озод қилинганини олқишлади.

Зариф шунингдек, Эрон ислом жумҳуриятининг Кавказ минтақасига нисбатан яхши қўшничиликка асосланган принсипиал сиёсатини шарҳлар экан, инқирозни диалог ва сиёсий ечим орқали ҳал этиш зарурлигини таъкидлади.

Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбари ҳам эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилганини кескин қоралаб, бу олимни шаҳид бўлишида Эрон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирар экан,  Теҳроннинг Тоғли Қорабоғ можаросини тугатиши ҳамда ишғолни бартараф этилганини қўллаб- қувватлаганини олқишлади ва Эроннинг Тоғли Қорабоғ можаросидаги сиёсатини  мувозанатли ва муносиб сиёсат деб атади.

Кеча шунингдек Эрон  милилй хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний ҳам Теҳронда Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбари Жейҳун Байрамов билан учрашганида,  Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўртасидаги урушни тўхтатилгани ва босиб олинган ҳудудларни Бокуга қайтарилганини юқори баҳолаб, Эроннинг тажрибалари, техник ва муҳандислик имкониятларини инобатга олган ҳолда,  уруш оқибатида зарар кўрган минтақаларни қайта тиклашда Теҳроннинг  қатнашишга қизиқаётгании маълум этди.

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши ўз сўзларида АҚШ, сионистик режим ва ИШИД террорчи гуруҳи учбурчагигининг ёвуз ҳаракатларини баён этиб,  бу учбурчакнинг дунёнинг исталган минтақасида хусусан ғарбий Осиё минтақасида иштирокини зарарли, кескинлик яратувчи бўлиб, уларнинг чиқиб кетиши эса  барқарорлик ва тинчликка олиб келади деб қўшимча қилди.

Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбари  бу учрашувда, Тоғли Қорабоғ можаросини тугатиш ва ишғолгарликларни тўхтатишдаги  Эрон ислом жумҳуриятининг принсипиал сиёсати ва Исломий Инқилоб муазам раҳбари  Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратларининг поизицияларини  юқори баҳолади.

 

Ёрлиқ