Генерал Саломий: Шаҳид Фахризодани террор қилганлиги учун сионистик режим товон тўлайди
Исломий Инқилоб соқчилари корпусининг бош қўмондони: "Сионистик режим ва унинг экстремистлари шаҳид Фахризодани террор қилиш жинояти учун товон тўлайдилар ва Эрон миллати ўз вақтида улардан қаттиқ қасос олади".
Эрон Теле-радио компанияси ахборот агентлигининг хабар беришича, бугун Исломий Инқилоб соқчилари корпусининг бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий шаҳид бӯлган олим Муҳсин Фахризоданинг уйига ташриф буюриб: "Ваҳший террорчиларининг жинояти шаҳид доктор Фахризода учун катта шараф яратди. Ӯз ҳаёти давомида бир неча бор америкаликлардан қасос олган генерал Ҳож Қосим Сулаймоний каби душманлар кўп йиллар давомида шаҳид Фахризодага нисбатан ҳам гина-кудуррат сақлаб юришарди"-деди.
Генерал Саломий илова қилди: "Буюк шайтон --АҚШ ва сионистик режим томонидан террор қилинган бу миллатнинг буюк фарзандлари Исломий Эронга катта шон-шараф келтиришади ва шубҳасиз, шаҳидларнинг, айниқса, шаҳид Фахризоданинг улуғвор йўли аввалгидан ҳам ёрқинроқ давом этади".
Генерал Саломий босқинчи сионистик режим ушбу қўрқоқ ҳаракатлари билан ўзини қулаш ва барбод бӯлишга яқинлаштирганини, бу ноҳақ тўкилган қонлар гегемонлик тузумининг гегемонлигини тӯкишини таъкидлаб, шундай деди: Сионистик режим ва унинг ҳамтовоқлари йиртқичларча амалга оширган жиноятларининг товонини тўлайдилар ва буюк Эрон халқи ўз вақтида улардан қаттиқ қасос олади.
Эрон Қуролли Кучларини Мудофаа ва қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Тадқиқот ва инновациялар ташкилоти раҳбари Муҳсин Фахризода 27 ноябр куни Теҳрон атрофидаги терактда шаҳид бўлди.