Ғарибободий АҚШнинг ядровий портлаш синовларини ўтказиш қарорига келганига аксиламал кўрсатди
(last modified Wed, 16 Dec 2020 07:44:22 GMT )
декабр 16, 2020 12:44 Asia/Tashkent
  • Ғарибободий АҚШнинг ядровий портлаш синовларини ўтказиш қарорига келганини танқид қилди
    Ғарибободий АҚШнинг ядровий портлаш синовларини ўтказиш қарорига келганини танқид қилди

Венадаги Халқаро ташкилотлар қошидаги Эроннинг доимий элчиси ва вакили NPT- ядровий қуролларни тарқатмаслик шартномаларига АҚШнинг бузғунчи ва нотўғри ёндошувидан афсусланиш билдириб, Вашингтон давлатининг ядровий портлашлар синовларини амалга ошириш ниятида бўлганини танқид қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Венадаги Халқаро ташкилотлар қошидаги Эроннинг доимий элчиси ва  вакили Козим Ғарибободий ядро синовларни ҳар томонлама тақиқлаш тўғрисидаги шартнома (CTBT) комиссияининг 55 чи йиғилишида  сўзлаган нутқида,  АҚШ сенатининг бундай ядровий синовга тайёргарлик кўриш чун  10 миллион долларлик бюджетни тасдиқлашидан жиддий ташвиш билдииб, Вашинттон давлатининг ушбу соҳадаги мажбуриятларини бажаришга чақирди.

Козим Ғарибободий  шунингдек Саудия Арабистониг вазиятига тўхталиб, бу мамлакатни  ядро синовларни ҳар томонлама тақиқлаш тўғрисидаги шартнома (CTBT) ни имзоламаганини танқид этди ва Риёз давлатни ҳам ушбу келишувни  имзолашга чақирди.

Венадаги Халқаро ташкилотлардаги Эроннинг доимий элчиси ва вакили ўз сўзларида  Теҳроннинг барча ядро қуролларини тўлиқ йўқ қилиш зарурлиги тўғрисидаги узоқ йиллик ва принсипиал позициясини таъкидлаб, Эрон давлати  ядро қуролини тарқатмаслик шартномосининг бундай қуролларни йўқ қилиш шунингдек қатъий ва самарали халқаро назорат остида умумий ва тўлиқ қуролсизлантириш тўғрисидаги мақсадларини қўллаб- қувватлайди деб қўшимча қилди.

Теҳрон давлати ядро қуролларининг барча портловчи синовлари ва бошқа ядровий портлашлани ҳамда ушбу қуроллар  миқдорини ошириш ва сифатини яхшилаш ҳаракатларини тўхтатишни,  ядровий қуролсизлантириш йўлидаги биринчи зарурий қадам эканлигини таъкидлаб келмоқда деб эълон этди Ғарибободий.