Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 213 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 7 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 213 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 603 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1 минг 157 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 131 минг 77 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 213 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 52 минг 883 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 844 минг 430 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 73 миллион 903 нафардан ошганким, шулардан 1 миллион 644 минг киши вафот этган ва 52 миллион нафардан ортиғи соғайган.
worldometer сайтининг хабар қилишича, АҚШда ҳозиргача 17 миллион 143 нафарга яқинлашган ва улардан 311 минг киши ҳам вафот этган.
Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.