Эрон ва Ўзбекистоннинг миниатюра санъати жаҳон мероси рўйхатига киритилди
(last modified Thu, 17 Dec 2020 07:48:04 GMT )
декабр 17, 2020 12:48 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистоннинг миниатюра санъати жаҳон мероси рўйхатига киритилди
    Эрон ва Ўзбекистоннинг миниатюра санъати жаҳон мероси рўйхатига киритилди

Миниатюра санъати Эроннинг 15- номоддий мероси сифатида Туркия, Озарбожйон республикаси, Ўзбекистон билан қўшма ишларда ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, коронавирус пандемиясини тарқалиши сабаб онлайн-виртуал шаклида бўлиб ўтган ЮНЕСКОнинг номоддий мероси бўйича 15 чи халқаро қўмитаси,  душанба кунидан  Ямайка мезбонлигида иш бошлади ва  14-19 декабрга қадар ҳар куни  соат 16 дан 19 гача онлайн шаклида ўтказилади.

Ушбу санъат эса олтин, кумуш, азуре, қумтош каби хом ашёларга асосланган маданий, адабий хусусиятлар ва талабаларга шунингдек, дунёга табиатга қараш услуби ва уни талқин қилишга асосланган махсус санъат туридир. Бу ҳунар -санъат анаънавий жамиятларда ривожланиб ҳозирги кунгача сақланиб қолган.

 Мазкур йиғилиш доирасида Эрон маданий мероси раиси ўринбосари Муҳаммадҳасан Толибиён, сўзлаган нутқида, кўпчилик овоз билан ва қаршиликсиз кўриб чиқилганидан сўнг, Эрон мииатюраси  Туркия, Озарбойжон республикаси, Ўзбекистон билан биргаликда Эроннинг 15 номоддий мероси сифатида ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган деб эълон этди.

 

Ёрлиқ