Эрон ва Туркманистон табиий газ соҳасида ҳамкорликларини кенгайтиришмоқда
(last modified Thu, 29 Sep 2016 14:10:03 GMT )
сентябр 29, 2016 19:10 Asia/Tashkent
  • Эроннинг газ миллий компанияси директори қўшма бозор
    Эроннинг газ миллий компанияси директори қўшма бозор

Эроннинг газ миллий компанияси директори қўшма бозорларга йўлга қўйишучун Туркманистон билан ҳамкорликларини кучайтирилиши ҳақида хабар берди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, кеча Эроннинг  газ бўича миллий компанияси директори Ҳамидризо Ироқий  Теҳронда мухбирлар билан суҳбатида, Эрон стратегик география ва  йирик газ манбаларига эга бўлганлиги туфайли,  газ экспорти соҳасида қўшний мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш имкониятига эгадир деб изоҳлади.

Эроннинг газ бўйича миллий компанияси директорига кўра,  эндиликда  Ироққа Эроннинг табиий газини экспорт этиш лойиҳаси якунланган ва  Ироқ томонининг эълонидан кейин  ва молиявий мувофиқлаштириши билан  бу мамлакатга табиий газ экспорти бошланади.

У шунингдек  шу йилнинг қиш фаслида Бағдод ва Басра шаҳарларига кунида 50 миллион кубометр ва ёз фаслида 35 миллион кубометр табиий газ экспорт этилиши кўзда тутилган деб аниқлик киритди.