Муҳаммаджавод Зариф: минтақадаги ҳар қандай кескинликларнинг оқибатлари учун АҚШ жавобгардир
Эрон ТИВ раҳбари қатарлик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатларижа минтақа давлатларини ҳар томоьнлама барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда бир-бири билан ҳамкорлик қилиши зарурлигини таъкидлаб, АҚШнинг минтақадаги кескинликлар яратиши тўғирисида огоҳлантирди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ва Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний телефон орқали суҳбатларида икки томонлама муносабатлар ҳамда минтақа ўзгаришлари юзасидан фикр алмашдилар.
Зариф телефон орқали ушбу суҳбатида Эрон ислом республикасининг минтақадаги барча давлатларининг ҳар қандай барқарорлик ва хавфизликни таъминашда чет эл аралашувидан узоқлашиши ва ҳар қандай тангликдан сақланишида иштирок этиши ҳақидаги нуқати назарини баён этар экан, АҚШнинг минтақадаги шубҳали ҳатти- ҳаракатлари ва бузғунчиликларига тўхталиб ўтди.
У ўз сўзларида ҳар қандай можароларнинг оқибатлари учун АҚШ жавобгардир деб эълон этди.