Генерал Боқирий: сардор Қосим Сулаймоинйнинг террор этилгани учун қасос олиш муддати тугамайди
(last modified Thu, 31 Dec 2020 08:57:00 GMT )
декабр 31, 2020 13:57 Asia/Tashkent
  • сардор Қосим Сулаймоинйнинг террор этилгани учун қасос олиш муддати тугамайди
    сардор Қосим Сулаймоинйнинг террор этилгани учун қасос олиш муддати тугамайди

Эрон Қуролли кучлари бош штаби раиси дунёдаги мусулмон халқларнинг генерал Қосим Сулаймонийни террор этганлардан қасос олишга бўлган мақсади ва қатъийлигини муққар эканлигини таъкидлади.

Бугун Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий  шаҳид генерал Қосим Сулаймонийнинг террор этилгани йиллигида ушбу буюк шаҳид  муқовимат ва қаршиликнинг халқаро миқёсидаги шахсияти ва рамзидир ва унинг барча тарафдорлари жиноятчилардан қасос олишни истайдилар деб изоҳлади.

Генерал Муҳаммад Боқирий  ўз сўзларида шаҳид Сулаймоний миллий ва исломий қаҳрамон ва қаршилик фронтининг қўмондони эди. У ислом уммати қалбларини яқинлаштириб, уларни ягона мактаб ва буйруқ атрофида бирлаштириб, зўравон қудратлар ва унинг қўшимчаси бўлган сионистик режимга қарши муқовимат кучларини янада мустаҳкамлади ва  АҚШ гегемониясининг ёлғонлиги  ва асоссизлигини исботлаб берди деб эълон қилди.

Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси шунингдек  уруш арсасида ва ҳарбий қарама-қаршиликда ушбу шаҳидлик ва жиҳод шахсиятга қарши тура ололмаган қўрқоқ душман эса  қоронғу кечасида қўрқоқларча у ва унинг ёронларини учувчисиз учоқлар ёрдамида террор этди. Душман шу билан муқовимат кучлари қудратига зарба беришни тассаввур қиларди аммо  ушбу буюк шаҳид жаноза маросимида Эрон, Ироқ ва Ливан мамлакатларининг миллионлаб фуқароларини қатнашиши зўравон қудратларга кучли зарба бўлди деб аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жорий йилнинг 3 январида Америка террорчи кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.