Генерал Саломий: Эрон минтақадаги душман ҳаракатларига жавоб қайтаришга тайёр
Исломий Инқилоб Соқчилари корпуси бош қўмондонининг айтишича, АҚШнинг минтақадаги сўнгги ҳаракатлари ўтган йили йӯл қӯйган қӯпол хатоси, яъни генерал Қосим Сулаймоний ва Абу Маҳди ал-Муҳандисни террор қилишнинг оқибатларини акс эттиради.
Бугун Теҳронда генерал Қосим Сулаймоний ва Абу Маҳди ал-Муҳандис ва уларнинг шериклари шаҳодатининг бир йиллиги муносабати билан ӯтказилган маросим ҳошиясида Исломий Инқилоб Соқчилари корпуси бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий деди: "Америкаликларнинг муқовимат лидерларини шаҳид қилиш каби кечириб бӯлмас жинояти ислом олами ёшларининг томоғига тиқилган қасос ва нафрат ҳиссини вужудга келтирди ва бу қаттиқ нафрат ҳисси ҳар доим америкаликлар учун даҳшатлидир.
Генерал Саломий қўшимча қилди: Улар ушбу хавфли даҳшатдан қутулиш учун бир қатор ҳаракатлар қилишмоқда.
Исломий Инқилоб Соқчилари корпуси бош қўмондони муқовимат шаҳидлари йўлининг давом этишини таъкидлаб, деди: "Ислом дунёси ёшлари бугунги кунда америкаликларни минтақадан қувиб чиқаришга ва сионистларни мағлуб этишга ҳар қачонгидан ҳам қатъиятли."
Минтақада бошланган ва давом этадиган қаттиқ қасос йўлининг изчил давом этишини таъкидлаган генерал Саломий илова қилди: Қаттиқ қасос бу нуқта эмас, балки изчил йўлдир; Яъни, ушбу жиноятларда қӯли борлар осойишталик нималигини билмайди. Қасоснинг вақти, жойи ва сифати махсус шароитларга боғлиқ.
Исломий Инқилоб Соқчилари корпуси бош қўмондони қўшимча қилди: "Қаттиқ интиқом йўли бу сионистик режимнинг қулаши, Американинг минтақадаги сиёсий ҳукмронлигининг тугатилиши, АҚШнинг минтақадан қувиб чиқарилиши ва мусулмонларга ӯз тақдирини ӯзи белгилаш имкониятининг берилишидир.